Давлат бюджети тақчиллиги:

белгиланган нормативлар бўйича давлат активларини сотишдан олинган даромадларнинг Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ажратмалари;

(151-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-740-сонли Қонунига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 03/21/740/1209-сон)

Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағларининг молия йили бошидаги қолдиқлари;

давлат томонидан маблағ жалб қилиш;

қонунчиликка мувофиқ бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

(151-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг кредитларини Давлат бюджети тақчиллигини қоплаш манбаси сифатида жалб қилишга йўл қўйилмайди.

Давлат бюджетининг даромадлари унинг харажатларидан ортиши Давлат бюджети профицитидир.

Давлат бюджети профицити фақат Давлат бюджети бўйича аниқланади.