Давлат томонидан маблағ жалб қилиш:
Ўзбекистон Республикаси томонидан қарз олувчи сифатида чет давлатлардан, халқаро ташкилотлардан, халқаро молия ва иқтисодий институтлардан, чет эл ҳукуматларининг молия ташкилотларидан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа резидентлари ва норезидентларидан жалб қилинган кредитлар (қарзлар) бўйича;
Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатлари бўйича;
Ўзбекистон Республикаси номидан чиқарилган давлат қимматли қоғозлари бўйича қарз мажбуриятлари тарзида амалга оширилиши мумкин.
Қарз мажбуриятлари қисқа муддатли (бир йилгача бўлган муддатга), ўрта муддатли (бир йилдан беш йилгача муддатга) ва узоқ муддатли (беш йил ва ундан ортиқ муддатга) бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги давлат қарзи бўйича хизмат кўрсатилишини таъминлайди, давлат кафолатини бажаради.
(153-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 29 апрелдаги ЎРҚ-836-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й., 03/23/836/0232-сон — 2023 йил 2 августдан кучга киради)