Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси номидан давлат қимматли қоғозларини чиқаради. Давлат қимматли қоғозларини чиқариш ва уларнинг чекланган ҳажми тўғрисидаги қарор белгиланган тартибда қабул қилинади.
(156-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан эмиссия қилинган давлат ғазначилик облигацияларини жойлаштиришда;
(156-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
давлат ғазначилик облигациялари бўйича қийматни, фоизларни ва бошқа тўловларни тўлашда;
(156-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 29 апрелдаги ЎРҚ-836-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й., 03/23/836/0232-сон — 2023 йил 2 августдан кучга киради)
давлат ғазначилик облигациялари бўйича бошқа операцияларни амалга оширишда фискал агент сифатида иштирок этиши мумкин.
(156-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 29 апрелдаги ЎРҚ-836-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й., 03/23/836/0232-сон — 2023 йил 2 августдан кучга киради)
(156-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 29 апрелдаги ЎРҚ-836-сонли Қонунига асосан 2023 йил 2 августдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й., 03/23/836/0232-сон)