Бюджет ссудалари, кредит линиялари ва кредитлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ва қонунчиликка мувофиқ бошқа манбалар ҳисобидан берилиши мумкин. Бунда ушбу берилган бюджет ссудалари, кредит линиялари ва кредитлар тегишли ҳисоботларда алоҳида балансдан ташқари ҳисобварақларда акс эттирилади.

(157-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

Бюджет ссудалари, кредит линиялари ва кредитларни бериш қонунчилик ҳамда шартнома билан белгиланадиган муддатлилик, қайтариш, мақсадли фойдаланиш шартларига ва бошқа шартларга асосланади.

(157-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)