Бюджет ссудалари ва кредит линиялари резидент-юридик шахсларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида берилиши (очилиши) мумкин.
Резидент-юридик шахсларга бюджет ссудалари ва кредит линиялари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки асосий ставкасининг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги фоиз ставкалари бўйича берилади.
Резидент-юридик шахсларга бюджет ссудаларини ва кредит линияларини чет эл валютасида бериш тақиқланади.
(158-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-740-сонли Қонунига асосан иккинчи ва учинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 03/21/740/1209-сон)
Бюджет ссудалари бюджет ташкилотларига бевосита Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан берилади.
(158-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Кредит линиялари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан резидент-юридик шахсларга уларга хизмат кўрсатадиган тижорат банклари орқали, шунингдек бевосита тижорат банкларига очилади.
(158-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)