Бюджет ссудаси ёки кредит линияси, шу жумладан фоизлар бюджет ссудасини бериш ёки кредит линиясини очиш тўғрисидаги шартномада белгиланган муддатларда ва ҳажмларда ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:

(159-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

қарзни қарздордан сўзсиз тартибда ундиради;

ҳар бир кечиктирилган кун учун муддати ўтказиб юборилган қарз суммасининг 0,033 фоизи миқдорида пеня ҳисоблайди.