Суд мутахассис иштирокида рақамли далилларни бевосита кўздан кечириши ва текшириши шарт.
Рақамли далилларни судга тақдим этиш мумкин бўлмаган ёки уларни етказиб беришда қийинчиликлар мавжуд бўлган тақдирда суд мазкур далиллар сақланадиган жойда уларнинг кўздан кечирилишини ва текширилишини талаб қилиши мумкин.
(89¹ — 89⁴-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)