Ишни кўраётган суд жойлашган ердан ташқарида доимий яшайдиган ва узрли сабабларга кўра суд мажлисига келиш имконига эга бўлмаган гувоҳлар суднинг ташаббуси билан, тарафларнинг ёки ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг илтимосномасига кўра ёхуд гувоҳнинг ўз илтимосномаси бўйича, ишни кўриб чиқаётган суднинг топшириғига биноан ўзлари яшаб турган жойдаги суд томонидан ёки видеоконференцалоқадан фойдаланган ҳолда сўроқ қилиниши мумкин. Бу гувоҳлар ишни кўриб чиқаётган суд мажлисига келган тақдирда, улар суд томонидан сўроқ қилинади.
Фуқаролик процессуал кодекси
I бўлим
8 боб. Далиллар
83-модда
Гувоҳларни уларнинг яшаш жойларида сўроқ қилиш
Базада янгиланган: 23.10.2026 · Расмий нашр: lex.uz
Бу модда бўйича эксперт шарҳи тайёрланмоқда
Ҳозирча AI ёрдамчи моддани содда тилда тушунтириб бериши мумкин.
AI билан тушунтириш83-модда бўйича саволингизни ёзинг — ҳуқуқшунос жавоб беради.