Қоида тариқасида, ёзма далилларнинг асли ёки тегишли тарзда тасдиқланган кўчирма нусхаси тақдим этилади. Агар ҳужжатнинг кўчирма нусхаси тақдим этилган бўлса, суд зарур ҳолларда, унинг аслини тақдим этишни талаб қилишга ҳақли. Агар кўриб чиқилаётган ишга ҳужжатнинг фақат бир қисми тааллуқли бўлса, ундан тасдиқланган кўчирма нусха тақдим этилиши мумкин.
Фуқаролик процессуал кодекси
I бўлим
8 боб. Далиллар
87-модда
Ёзма далилларнинг аслини тақдим этиш
Базада янгиланган: 23.10.2026 · Расмий нашр: lex.uz
Бу модда бўйича эксперт шарҳи тайёрланмоқда
Ҳозирча AI ёрдамчи моддани содда тилда тушунтириб бериши мумкин.
AI билан тушунтириш87-модда бўйича саволингизни ёзинг — ҳуқуқшунос жавоб беради.