Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси ўз ваколатлари доирасида жиноят содир этилганлиги тўғрисида сабаб ва етарли асослар мавжуд бўлган барча ҳолларда жиноят ишини қўзғатиши шарт.
(321-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Дахлсизликка, иммунитетга эга бўлган шахсларга нисбатан жиноят ишини қўзғатиш учун сабаб ва етарли асослар мавжуд бўлганда, ҳужжатлар тегишлилигига кўра Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига ёки Қорақалпоғистон Республикаси прокурорига, вилоят, Тошкент шаҳар прокурорига, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорига ва уларга тенглаштирилган прокурорга юборилади.
(321-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 14 октябрдаги ЎРҚ-1182-сонли Қонунига асосан иккинчи қисми билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2026 й., 03/26/1182/1034-сон)