Баъзи маҳкумларга дахли бўлган, белгиланган муддатда юборилган апелляция шикояти ёки протести бирор сабабга кўра апелляция инстанцияси судига бошқа маҳкумларнинг жиноят иши кўриб бўлинганидан кейин келиб тушса ёки ўтказиб юборилган муддат ушбу Кодекснинг 497⁵-моддасида назарда тутилган тартибда суд томонидан тикланса, шунингдек маҳкумнинг, унинг ҳимоячисининг ёхуд қонуний вакилининг апелляция шикояти, ушбу маҳкумга доир иш процесснинг бошқа иштирокчиси берган апелляция шикояти ёки апелляция протести бўйича кўриб чиқилганидан сўнг келиб тушган бўлса, апелляция инстанцияси суди бундай шикоят ёки протестни кўриб чиқиши ва у бўйича ҳукм, ажрим чиқариши шарт.
(497³⁵-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Агар ишни қўшимча кўриш чоғида апелляция инстанцияси суди томонидан чиқарилган ҳукм, ажрим илгари чиқарилган ҳукмга, ажримга зид бўлса, протест билдириш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун иш тафтиш тартибида протест билдириш ваколатига эга бўлган прокурорга юборилади.
(497³⁵-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Ишни қўшимча кўриш тартиби кечикиб келиб тушган хусусий шикоятни ва протестни ҳал этиш учун ҳам қўлланилади.