Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси ҳар қандай судининг устидан шикоят (протест) берилган ҳукми ва ажрими ижро этилишини берилган шикоят (протест) кассация ёки тафтиш тартибида ҳал қилингунига қадар тўхтатиб туришга ҳақли, бундан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсати томонидан чиқарилган суд қарорлари мустасно. Қонуннинг очиқдан-очиқ бузилганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд бўлган тақдирда, ушбу шахслар ишни талаб қилиб олиш билан бир вақтда ҳукмнинг, ажримнинг ижро этилишини то улар юзасидан шикоят (протест) берилгунига қадар кўпи билан уч ойга тўхтатиб туришга ҳақлидир.

(55-боб Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)

55¹-боб. БИРИНЧИ ИНСТАНЦИЯ СУДИНИНГ ҲУКМИ, АЖРИМИ УСТИДАН АПЕЛЛЯЦИЯ ТАРТИБИДА ШИКОЯТ БЕРИШ (ПРОТЕСТ БИЛДИРИШ)