Апелляция инстанцияси суди жиноят ишини кўриш натижаларига кўра қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

1) ҳукмни ўзгаришсиз, апелляция шикоятини, протестини эса қаноатлантирмасдан қолдириш тўғрисида;

2) айблов ҳукмини бекор қилиш ва оқлов ҳукмини чиқариш тўғрисида;

3) айблов ҳукмини бекор қилиш ва янги айблов ҳукмини чиқариш тўғрисида;

4) оқлов ҳукмини бекор қилиш ва айблов ҳукмини чиқариш тўғрисида;

5) ҳукмни бекор қилиш ва жиноят ишини тугатиш тўғрисида;

6) ушбу Кодекс 493-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлганда, суднинг айблов ҳукмини бекор қилиш ва жиноят ишини биринчи инстанция судига юбориш тўғрисида;

(497²⁶-модда биринчи қисмининг 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)

7) ҳукмни ўзгартириш тўғрисида;

8) шикоят, протест қайтариб олинган ҳолларда, апелляция тартибида иш юритишни тугатиш тўғрисида.

Ушбу модда биринчи қисмининг 1-бандида, 5 — 8-бандларида назарда тутилган ҳолларда апелляция инстанцияси суди ажрим чиқаради.

(497²⁶-модда иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)

Ушбу модда биринчи қисмининг 2 — 4-бандларида назарда тутилган ҳолларда, апелляция инстанцияси суди апелляция ҳукмини чиқаради.

Апелляция инстанцияси судининг қарорини эълон қилиш ушбу Кодекснинг 473-моддаси қоидаларига кўра амалга оширилади.

(497²⁷-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонунига асосан 2024 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон)

(497²⁸-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонунига асосан 2024 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон)

(497²⁹-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонунига асосан 2024 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон)

(497³⁰-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонунига асосан 2024 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон)