Транспорт воситасидан фойдаланиш учун масъул шахс, унинг эгаси ёки фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахс томонидан била туриб мастлик ҳолатидаги ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёхуд уларнинг аналоглари ёки шахснинг ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи бошқа моддалар таъсири остида бўлган шахснинг темир йўл, денгиз, дарё, ҳаво, автомобиль транспортини ёки бошқа транспорт воситасини бошқаришига йўл қўйиши ёки бошқаришни унга топшириши баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, —

(261-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 июндаги ЎРҚ-1151-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2026 й., 03/26/1151/0589-сон)

икки йилдан уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмиш:

а) одам ўлимига;

б) ҳалокатга;

в) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —

уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

(261-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1033-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2025 й., 03/25/1033/0164-сон)