Транспорт воситасини олиб қочиш —

беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракат:

а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;

в) зўрлик ишлатиб ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб;

г) транспорт воситасини талон-торож қилиш мақсадида ўғрилик ёки талончилик йўли билан содир этилган бўлса, —

ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракат:

а) ўта хавфли рецидивист томонидан;

б) уюшган гуруҳ томонидан;

в) транспорт воситасини талон-торож қилиш мақсадида босқинчилик йўли билан содир этилган бўлса, —

ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

(267-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-416-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 597-модда)