Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари руҳий ҳолати бузилган, ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсларга нисбатан ушбу шахсларни даволаш ва уларнинг янги ижтимоий хавфли қилмишлар содир этишининг олдини олиш мақсадида тайинланиши мумкин.
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари алкоголизмга, гиёҳвандликка ёки заҳарвандликка йўлиққан ёхуд ақли расоликни истисно этмайдиган тарзда руҳий ҳолати бузилган шахсларга нисбатан жазолаш билан бир қаторда, даволаш учун ва жазолаш мақсадига эришишга кўмаклашувчи шароитлар яратиш учун суд томонидан тайинланиши мумкин.
(91-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)