Руҳий ҳолати бузилган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллашни узайтириш, ўзгартириш ва тугатиш шифокор психиатрлар комиссиясининг хулосаси асосида, жазони ижро этиш муассасаларининг даволаш-профилактика ёрдами кўрсатиш бўлимларида ва маҳкумларга мўлжалланган ихтисослашган шифохонада эса, тиббий-маслаҳат комиссиясининг хулосаси асосида суд томонидан амалга оширилади.

Руҳий ҳолати бузилган шахс тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллашга муҳтож бўлмаган ҳолларда, шунингдек бу чораларни қўллаш тугатилганда суд бундай шахсни умумий асосларда даволаш ёки ижтимоий таъминот муассасасига юбориш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун соғлиқни сақлаш органларига топшириши мумкин.

Алкоголизмга, гиёҳвандликка ёки заҳарвандликка йўлиққан шахсларга нисбатан жазо билан бир қаторда тайинланган тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллашни тугатиш тиббий-маслаҳат комиссиясининг хулосаси асосида суд томонидан амалга оширилади.

(95-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)