Хулоса бериш учун фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасида зарур махсус билимларга эга жисмоний шахс эксперт сифатида тайинланиши мумкин.

Давлат суд-экспертиза муассасаси эксперти, нодавлат суд-экспертиза ташкилотининг эксперти, бошқа корхона, муассаса, ташкилот ходими ёки ўзга жисмоний шахс эксперт сифатида иштирок этиши мумкин.

(52-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 3 августдаги ЎРҚ-786-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2022 й., 03/22/786/0705-сон)

Белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар, шунингдек қасддан содир этган жиноятлари учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар эксперт сифатида жалб этилиши мумкин эмас.