Таржимон: таржимани аниқлаштириш учун суд мажлиси иштирокчиларига саволлар бериш; агар таржима қилиш учун тегишли билимга эга бўлмаса, суд муҳокамасида иштирок этишни рад қилиш; суд мажлиси баённомаси билан танишиш; таржима ёзувларининг ёзилиши тўғрилиги хусусида эътирозлар тақдим этиш ҳуқуқига эга.
Таржимон суднинг чақируви бўйича келиши; таржимани аниқ, тўлиқ ва тўғри амалга ошириши; суд мажлиси вақтида тартибга риоя этиши шарт.
Таржимон била туриб нотўғри таржима қилганлик, ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумотларини ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилганлик учун жиноий жавобгар бўлади, суд томонидан бу ҳақда огоҳлантирилиб, ундан тилхат олинади.
(57-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-1084-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.09.2025 й., 03/25/1084/0874-сон)