Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар оилага (фарзандликка олиниши, васийлик, ҳомийлик белгиланиши ёки тутинган (фостер) оилага) берилиши, бундай имконият бўлмаганда эса, етим болалар ёхуд ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун мўлжалланган муассасаларга (тарбия, даволаш, соғломлаштириш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасасига ва шунга ўхшаш бошқа муассасаларга) тарбияга берилиши лозим.
Етим болаларни ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган оилага ёки муассасаларга тарбиялаш учун муқобил жойлаштириш масаласи ҳал бўлгунига қадар васийлик (ҳомийлик) мажбуриятларини бажариш вақтинча васийлик ва ҳомийлик органларининг зиммасига юклатилади.
(150-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-1174-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2026 й., 03/26/1174/0920-сон)