Бола исм, ота исми ва фамилия олиш ҳуқуқига эга.

Болага исм ота-онанинг келишувига биноан, ота исми — отасининг исмига кўра берилади.

Боланинг фамилияси ота-онанинг фамилиясига қараб белгиланади. Ота-она турли фамилияларда бўлганда ота-онанинг келишувига биноан болага отасининг ёки онасининг фамилияси берилади. Ота-онанинг хоҳишига кўра, болага отанинг исми, ота ёки она томонидан миллий анъаналарга кўра бобонинг исми бўйича фамилия берилиши мумкин. Ота-она ўртасида боланинг исми ва (ёки) фамилияси бўйича келишув бўлмаганда, келиб чиққан низо васийлик ва ҳомийлик органи томонидан ҳал этилади.

(69-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 13 августдаги ЎРҚ-1164-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1164/0838-сон)