Овозларни санаб чиқиш Саноқ комиссияси аъзолари томонидан яширин овоз бериш натижалари аниқлангунига қадар танаффуссиз ўтказилади.
Сайлов қутисидаги сайлов бюллетенлари асосида Саноқ комиссияси:
овоз беришда иштирок этган депутатларнинг умумий сонини;
Сенат аъзолигига ҳар бир номзодни ёқлаб берилган овозлар сонини;
ҳақиқий эмас деб топилган сайлов бюллетенлари сонини аниқлайди.
Овоз берувчилар томонидан сайлов бюллетенларига қўшимча равишда ёзиб қўйилган фуқароларнинг фамилиялари бўйича берилган овозлар ҳисобга олинмайди.
Белгиланмаган намунадаги сайлов бюллетенлари, овоз бериш чоғида битта ҳам квадратга «+» ёки «» ёхуд «х» белгиси қўйилмаган сайлов бюллетенлари, шунингдек юз томонида муҳр ва Саноқ комиссияси аъзоларининг имзоси бўлмаган бюллетенлар ҳақиқий эмас деб топилади.
Яширин овоз бериш натижалари бўйича баённома тузилади, баённома Саноқ комиссиясининг барча аъзолари томонидан имзоланади. Баённоманинг қаламда тўлдирилишига ва унга бирон-бир тузатишлар киритилишига йўл қўйилмайди.