Қўшма мажлисларнинг, шунингдек Марказий сайлов комиссиясининг қарорлари устидан ушбу қарорлар қабул қилинган кундан эътиборан беш кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судига шикоят қилиниши мумкин.
(86-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 8 февралдаги ЎРҚ-670-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.02.2021 й., 03/21/670/0089-сон)