Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловга, маҳаллий Кенгашларга сайловга, шу жумладан бўшаб қолган депутатлик ўринлари учун сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(98-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 6 майдаги ЎРҚ-838-сонли Конституциявий Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2023 й., 03/23/838/0257-сон)
Маҳаллий Кенгашларнинг бўшаб қолган депутатлик ўринлари учун сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар ҳар йили қабул қилинадиган маҳаллий бюджетларнинг харажатлари қисмида назарда тутилади.
(98-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 6 майдаги ЎРҚ-838-сонли Конституциявий Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2023 й., 03/23/838/0257-сон)
Чет давлатларнинг, улар жисмоний ва юридик шахсларининг ҳамда халқаро ташкилотларнинг маблағлари ҳисобидан сайловни молиялаштириш ҳамда номзодлар ва сиёсий партияларни моддий жиҳатдан бошқача тарзда қўллаб-қувватлаш тақиқланади.
Сиёсий партиялар, бошқа жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар сайлов ўтказиш учун ўз маблағларини ихтиёрий равишда бериши мумкин. Бу маблағлар Марказий сайлов комиссияси томонидан сайлов кампанияси жараёнида улардан фойдаланиш учун қабул қилиб олинади.