Солиқ текшируви натижалари бўйича қарор у кучга кирган кундан эътиборан ижро этилиши лозим.
Тегишли қарорни ижрога қаратиш ушбу қарорни қабул қилган солиқ органининг зиммасига юклатилади.
Шикоят юқори турувчи солиқ органи томонидан кўриб чиқилган тақдирда, ушбу юқори турувчи солиқ органининг кучга кирган қарори юқори турувчи солиқ органининг қарори кучга кирган кундан эътиборан уч кун ичида дастлабки қарор қабул қилган солиқ органига юборилади.