Солиқ органларининг юридик шахсларга ва якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан молиявий санкциялар қўлланилишини назарда тутувчи қарорлари бўйича молиявий санкциялар суммаларини ундириш солиқ органлари томонидан ушбу Кодекснинг 120 — 124-моддаларида назарда тутилган тартибда мустақил тарзда амалга оширилади.

Солиқ органларининг аризасига кўра якка тартибдаги тадбиркор бўлмаган жисмоний шахсларга нисбатан молиявий санкциялар ундириш тўғрисидаги ишлар суд томонидан кўриб чиқилади. Судларнинг молиявий санкцияларни ундириш тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарорларини ижро этиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

(168-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)