Қуйидагилар ваколатли органлардир:

солиқ органлари — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари, шунингдек туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекциялари;

божхона органлари — Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, «Тошкент — АЭРО» махсус божхона комплекси ва божхона постлари;

йиғимларни ундириш функциясини амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотлар.