Божхона органлари товарларни ва автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтиш чоғида божхона тўғрисидаги қонунчиликка, ушбу Кодексга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ солиқлар ва йиғимларни ундириш бўйича ҳуқуқлардан фойдаланади ҳамда вазифаларни бажаради.

(28-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Йиғимларни ундиришга доир вазифаларни амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятлари ушбу Кодекс ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.

(28-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)