(286-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-1014-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2024 й., 03/24/1014/1067-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 январь)
Ушбу Кодекснинг 242-моддасида тегишли операциялар учун назарда тутилган сана акциз тўланадиган товарларга доир солиқ солинадиган операциялар амалга оширилган сана ҳисобланади.
(286-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-1014-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2024 й., 03/24/1014/1067-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 январь)
Олиб кирилаётган акциз тўланадиган товарлар бўйича солиқ солиш операцияларини амалга ошириш санаси уларни божхонанинг импорт тартиб-таомилидан чиқариш санаси ҳисобланади.