Нефть маҳсулотлари ва бошқа акциз тўланадиган товарларга нисбатан солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:
(289³-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1108-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 03/25/1108/1217-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)
Ушбу модда биринчи қисмининг 3-бандида солиқ ставкалари Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган акциз тўланадиган товарлар, шу жумладан импорт қилинган акциз тўланадиган товарлар учун белгиланган ва мазкур товарларни олиб киришда қўлланилмайди.
(289³-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-1014-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2024 й., 03/24/1014/1067-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 январь)
Ушбу модда биринчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган олиб кирилган (импорт қилинган) акциз тўланадиган товарларни ўз эхтиёжлари учун ишлатилганда, солиқ тўловчилари бўлиб ушбу товарларни ўз эҳтиёжлари учун олиб киришни амалга оширган шахслар эътироф этилади.
(289³-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон)
Ушбу модда биринчи қисмининг 5-бандида назарда тутилган товарлар таркибидаги шакар миқдори бўйича маълумот истеъмол қадоғида кўрсатилмаган тақдирда, уларга нисбатан энг юқори солиқ ставкаси қўлланилади.
(289³-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1108-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 03/25/1108/1217-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)