Йиғимлар жумласига қуйидагилар киради:

1) чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим;

1¹) юк кўтариш қуввати 10 тоннадан юқори бўлган юк автотранспорти воситалари ва тиркамаларининг автомобиль йўллари бўйлаб ҳаракатланиши ҳуқуқи учун йиғим;

(455-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-891-сонли Қонунига асосан 1¹-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 03/23/891/0989-сон — 2024 йил 1 апрелдан эътиборан амалга киритилади)

2) алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимлар, жумладан:

алкоголь маҳсулотларини чакана сотиш ҳуқуқи учун йиғим;

умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш учун йиғим;

(455-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон)

3) пиво ва пиво ичимликлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим;

4) тамаки маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим.

(455-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 16 майдаги ЎРҚ-1063-сонли Қонунига асосан 3 ва 4-бандлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2025 й., 03/25/1063/0445-сон)

(455¹-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон)