Қуйидагилар йиғимларнинг солиқ солиш объектидир:
чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши ва унинг ҳудуди орқали транзити;
юк кўтариш қуввати 10 тоннадан юқори бўлган юк автотранспорти воситалари ва тиркамалари.
Ушбу модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисида назарда тутилган солиқ солиш объекти жумласига қуйидагилар кирмайди:
1) карьерлар ҳудудида ишлайдиган оғир юк кўтарадиган автосамосваллар;
2) автокранлар;
3) Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тасарруфидаги автотранспорт воситалари.
(457-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-891-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 03/23/891/0989-сон — 2024 йил 1 апрелдан эътиборан амалга киритилади)