Божхона органлари ўз ваколатлари доирасида интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш чораларини кўради.
Божхона ҳудудига олиб кириладиган ва ушбу ҳудуддан олиб чиқиладиган, шунингдек божхона назорати остида турган интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш учун божхона органлари:
(382-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг бузилганлик белгилари мавжуд бўлган товарларни чиқариб юборишни тўхтатиб туриши;
интеллектуал мулк объектларини ўз ичига олган товарларни чиқариб юборишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорни бекор қилиши мумкин.