Интеллектуал мулк объектларини ўз ичига олган товарларни чиқариб юборишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:

амал қилиш муддати тугагач;

Божхона органига ҳуқуқ эгасидан ёки унинг ваколатли вакилидан товарларни чиқариб юборишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорни бекор қилиш ҳақида ариза келиб тушганда;

(393-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 февралдаги ЎРҚ-913-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.02.2024 й., 03/24/913/0158-сон — 2024 йил 28 майдан кучга киради)

интеллектуал мулк объекти ушбу Кодекс 387-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ Интеллектуал мулк объектларининг божхона реестридан чиқарилганда;

суднинг товарларни олиб қўйиш, хатлаш ёхуд даъвони таъминлашнинг бошқа чораларини қўллаш тўғрисидаги ажрими (қарори) ушбу Кодекс 392-моддасининг иккинчи қисмида белгиланган муддатда ҳуқуқ эгаси ёки унинг ваколатли вакили томонидан тақдим этилмаганда.

Товарларни чиқариб юборишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор бекор қилинган тақдирда товарларни чиқариб юбориш ушбу Кодексга мувофиқ тикланади.

X бўлим. Чет эллик шахсларнинг айрим тоифалари учун божхона имтиёзлари