Божхона органи интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш бўйича чоралар кўриш тўғрисидаги аризани кўриб чиқади ва товарларни чиқариб юборишни тўхтатиб туриш тўғрисида ёки асослантирилган сабабларни кўрсатган ҳолда уни рад этиш ҳақида уч иш куни ичида қарор қабул қилади, бу ҳақда ҳуқуқ эгасини ёки унинг ваколатли вакилини хабардор қилади.

(389-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 февралдаги ЎРҚ-913-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.02.2024 й., 03/24/913/0158-сон — 2024 йил 28 майдан кучга киради)

Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш бўйича чоралар кўришни рад этиш тўғрисидаги қарор ушбу бобга мувофиқ ҳуқуқ эгаси ёки унинг ваколатли вакили томонидан нотўғри маълумотлар тақдим қилинган, шунингдек ушбу Кодекснинг 388-моддасида белгиланган талабларга риоя этилмаган тақдирда қабул қилинади.