Қуйидагилар бюджет интизомини бузишдир:
Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини уларни олиш (улардан фойдаланиш) шартларига мувофиқ бўлмаган мақсадларга молия йили давомида йўналтириш;
(187-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилмаган ёки рўйхатдан ўтказилиши рад қилинган, товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш тўғрисида тузилган шартномаларга, шунингдек уларга киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчаларга асосан товарларни (ишларни, хизматларни) қабул қилиб олиш;
(187-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1141-сонли Қонунига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 03/26/1141/0403-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 июль)
бюджет ташкилотларининг молиявий мажбуриятлари бўйича ижро этиш навбатларига риоя қилмаслик;
(187-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонунига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича белгиланган разрядларга, лавозим маошлари, устамалар, иш ҳақига қўшимчалар ва бошқа тўловлар миқдорларига риоя этмасдан молия йили давомида тўловларни амалга ошириш;
(187-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
бюджетдан молиялаштириладиган муассасалар ва ташкилотларга иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар, стипендиялар ва уларга тенглаштирилган бошқа харажатларни тўлаш учун пул маблағлари берилишини, шунингдек пенсияларни етказиб беришни амалга оширувчи муассасаларга пул маблағлари берилишини банкларнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслари томонидан асоссиз кечиктириш.