Маълумотнинг ушбу Кодекс 166¹-моддасида назарда тутилган муддатлар бузилган ҳолда тегишли ташкилотларнинг расмий веб-сайтларида мавжуд эмаслиги, тўлиқ жойлаштирилмаганлиги ва (ёки) жойлаштирилмаганлиги бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибини бузишдир.
(190¹-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-660-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/660/1682-сон)