Иқтисодиёт ва молия органларига бюджет сўровини, рўйхатдан ўтказиш учун харажатлар сметаларини ва жамланма харажатлар сметаларини, штат жадвалларини ва жамланма штат жадвалларини, шунингдек молиявий ҳисоботни ва жамланма молиявий ҳисоботни ҳамда давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган муддатларда тақдим этмаслик бюджет сўровини, рўйхатдан ўтказиш учун харажатлар сметаларини ва жамланма харажатлар сметаларини, штат жадвалларини ва жамланма штат жадвалларини, шунингдек молиявий ҳисоботни ва жамланма молиявий ҳисоботни ҳамда давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этиш тартибини бузишдир.
(190-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)