Смета-штат интизомини бузиш қуйидагилар натижасида Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини молия йили давомида сарфлашдир:
нотўғри маълумотлар асосида ва нормативларга нисбатан ошириб кўрсатилган бюджетдан ажратиладиган маблағларни харажатлар сметасига киритиш;
ходимларнинг белгилаб қўйилган чекланган умумий сонига, ходимларнинг тоифалари ўртасидаги ўзаро нисбат нормативларига, намунавий штат нормативларига риоя этмаслик;
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибига риоя этмаслик;
тарификация рўйхатларини тузишнинг белгиланган тартиби ва нормативларига риоя этмаслик.
(188-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)