(30-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари:
(30-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари, туманлар ва шаҳарлар бюджетлари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари лойиҳаларини тайёрлайди ҳамда уларни тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларига кўриб чиқиш учун киритади;
(30-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
солиқларнинг, йиғимларнинг, давлат божларининг ва солиқ бўлмаган тўловларнинг уларнинг манбалари кесимида тўлиқ ва ўз вақтида тушиши устидан мониторингни амалга оширади;
(30-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
тегишли бюджетнинг ижро этилиши жараёнида унга тушумларни кўпайтириш бўйича қўшимча захираларни аниқлайди;
бюджет ташкилотларига ва бюджет маблағлари олувчиларга улар учун назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳажмларини етказади;
бюджет ташкилотларининг харажатлар сметалари ва штат жадвалларини ҳамда бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаларини, шунингдек уларга киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказади;
ушбу Кодекснинг 146 — 148-моддаларида назарда тутилган тартибда тегишли бюджетлар параметрларига молия йили мобайнида ўзгартиришлар киритади;
тегишли бюджетларнинг маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни амалга оширади;
юқори турувчи иқтисодиёт ва молия органларига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларига тегишли бюджетнинг ижроси тўғрисида ҳар чораклик ҳисоботларни тақдим этади;
(30-модда биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар харажатларини мақбуллаштиришни амалга оширади;
тегишли бюджетлар ижросининг бюджет ҳисобини юритади ва бюджет ҳисоботини қабул қилади;
(30-модданинг биринчи қисми ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тегишли бюджетлар даромадлари ва харажатлари баланслилигига таъсир кўрсатувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини молиявий ва иқтисодий экспертизадан ўтказади.
Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ваколатлар билан бир қаторда:
Давлат бюджети даромадлари прогнозининг чораклар ва туманлар (шаҳарлар) кесимидаги тақсимот лойиҳасини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига киритади;
бюджет ссудаларини беради.
(30-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари қонунчиликка мувофиқ бюджет соҳасида бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(30-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)