Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар:

бюджет буюртмасини бюджет маблағларини тақсимловчига, бюджет маблағларини тақсимловчи бўлмаганда эса, тегишли ҳудудий иқтисодиёт ва молия органига ушбу Кодекснинг 89-моддасида белгиланган тартибга мувофиқ киритади;

(32-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

харажатлар сметаларини тасдиқлайди ҳамда уларни бюджет маблағларини тақсимловчига, бюджет маблағларини тақсимловчи бўлмаганда эса, тегишли ҳудудий иқтисодиёт ва молия органига бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида рўйхатдан ўтказиш учун киритади;

(32-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

харажатлар сметаларида назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағларни мўлжалланган мақсадга мувофиқ тасарруф этади;

бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан шартномалар тузади;

ушбу Кодекснинг 150-моддасида белгиланган тартибда харажатлар сметаларига ўзгартиришлар киритади;

тегишли давр учун молиявий ҳисоботларни бюджет маблағларини тақсимловчига, бюджет маблағларини тақсимловчи бўлмаганда эса, тегишли ҳудудий иқтисодиёт ва молия органига тақдим этади.

(32-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

Бюджет ташкилотлари ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ваколатлар билан бир қаторда, шунингдек:

штат жадвалларини тасдиқлайди ва уларни бюджет маблағларини тақсимловчига, бюджет маблағларини тақсимловчи бўлмаганда эса, тегишли ҳудудий иқтисодиёт ва молия органига бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида рўйхатдан ўтказиш учун киритади;

(32-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

ушбу Кодекснинг 150-моддасида белгиланган тартибда штат жадвалларига ўзгартиришлар киритади;

муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларга йўл қўймаслик мақсадида тегишли ҳужжатларни судларга, ғазначилик бўлинмаларига ўз вақтида тақдим этади, шунингдек шартномавий мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлайди;

бюджет ҳисобини юритади ва молиявий ҳисоботларни тузади;

бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларини шакллантиради ва улардан фойдаланади.

Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар қонунчиликка мувофиқ бюджет соҳасида бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

(32-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)