Давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар:

давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳаларини тайёрлайди ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритади;

(33-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

давлат мақсадли жамғармаларининг маблағлари бўйича харажатлар сметаларини, шунингдек уларга киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказади;

давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари даромадлари прогнозини давлат солиқ хизмати органлари ва божхона органларига йилнинг ҳар чорагида етказади;

ушбу Кодекснинг 149-моддасида назарда тутилган тартибда давлат мақсадли жамғармалари бюджетларига ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар тайёрлайди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;

давлат мақсадли жамғармаларига йиғимлар, давлат божлари, солиқ бўлмаган тўловлар ва бошқа тушумлар тўлиқ ҳамда ўз вақтида тушиши устидан мониторингни амалга оширади;

(33-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг тегишли даврдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади;

(33-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

давлат мақсадли жамғармалари маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни амалга оширади;

давлат мақсадли жамғармалари бюджетларини ижро этиш жараёнида тушумларни кўпайтириш бўйича қўшимча захираларни аниқлайди;

давлат мақсадли жамғармаларининг харажатлари мақбуллаштирилишини амалга оширади;

давлат мақсадли жамғармаларининг Ягона ғазна ҳисобварағи ва бошқа банк ҳисобварақларидаги маблағларини бошқаради;

давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ижросининг бюджет ҳисобини юритади;

давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг даромадлари ва харажатлари баланслилигига таъсир кўрсатувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни молиявий ва иқтисодий экспертизадан ўтказади.

Давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар қонунчиликка мувофиқ бюджет соҳасида бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

(33-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

II бўлим.

Бюджет тизими бюджетлари