Инсонпарварлик ёрдамини жалб этишга доир таклифлар инсонпарварлик ёрдами бўйича ҳудудий ва тармоқ комиссиялари томонидан ҳар йили 1 июлга қадар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юборилади.

(65-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги инсонпарварлик ёрдами бўйича ҳудудий ва тармоқ комиссияларининг таклифлари асосида келгуси йилда инсонпарварлик ёрдамини жалб этиш учун жамланма буюртмани 31 июлдан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади.

(65-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

Инсонпарварлик ёрдамини жалб этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган инсонпарварлик ёрдамини жалб этишга доир жамланма буюртма асосида амалга оширилади.