Келгуси йил учун техник кўмаклашиш бўйича устувор лойиҳаларнинг рўйхати вазирликлар ва идораларнинг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг (лойиҳа ташаббускорларининг) таклифлари асосида жорий йилнинг 31 майига қадар Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан тузилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритилади.
(66-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Келгуси йил учун техник кўмаклашиш маблағларини жалб қилишни донорлар билан ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Техник кўмаклашиш бўйича устувор лойиҳалар рўйхати асосида амалга оширилади.
Техник кўмаклашиш бўйича устувор лойиҳаларнинг ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун донорлар билан ишлаб чиқилган рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан келгуси йилнинг 10 февралигача тасдиқланади.