Ўзбекистон Республикасининг беғараз ёрдам кўрсатиши тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси номидан беғараз ёрдам кўрсатган ваколатли орган ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 мартигача Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига молиявий ҳисоботлар тақдим этади.

(68-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

V бўлим.

Бюджет тизими бюджетларининг харажатлари