Беғараз ёрдам олувчилар:

беғараз ёрдам лойиҳалари бўйича донорлар билан келишувларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирликлар ва идоралар билан келишиб олиши ҳамда уларда назарда тутилган, ўз зиммасига олган мажбуриятларини ўз вақтида бажариши;

(67-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)

олинган беғараз ёрдамдан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаши;

олинган беғараз ёрдамнинг ҳисоб ва ҳисоботларда акс эттирилишини таъминлаши;

беғараз ёрдам доирасида келган товарларнинг божхона расмийлаштирувини ўз вақтида амалга ошириши;

беғараз ёрдам келганлиги ва фойдаланилганлиги юзасидан ҳисобот тақдим этиши шарт.

Техник кўмаклашиш маблағларини олувчилар ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган мажбуриятлар билан бир қаторда, шунингдек:

техник кўмаклашиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича тадбирлар режасини ва уни ўзлаштириш жадвалини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиши;

техник кўмаклашиш маблағлари келиб тушиши учун ваколатли банкларда махсус ҳисобварақлар очиши;

техник кўмаклашиш лойиҳаси амалга оширилганлиги тўғрисидаги якуний ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига тақдим этиши шарт.

(67-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)