Кассация шикояти берган шахс кассация инстанцияси суди маслаҳатхонага киргунига қадар шикоятни тўлдиришга, ўзгартиришга ёки ундан воз кечишга ҳақли.
Кассация протести келтирган прокурор, шунингдек юқори турувчи прокурор кассация инстанцияси суди маслаҳатхонага киргунига қадар протестни тўлдиришга, ўзгартиришга ёки қайтариб олишга ҳақли.
Шикоятдан воз кечилган ва протест чақириб олинган тақдирда, кассация инстанцияси суди ажрим чиқариб, кассация тартибида иш юритишни тугатади.
Кассация шикоятидан (протестидан) воз кечилганлиги (унинг чақириб олинганлиги) сабабли у бўйича иш юритувнинг тугатилиши, агар суд ҳужжати устидан бошқа шахслар томонидан шикоят қилинган бўлса, бошқа кассация шикоятини (протестини) кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
(413-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-661-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/661/0011-сон)