Тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масала суд томонидан ҳал этилган шахслар апелляция тартибида кўриб чиқилмаган биринчи инстанция судининг ажримлари устидан ажрим қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация инстанцияси судига қуйидаги ҳолларда суднинг ҳал қилув қароридан ушбу Кодекснинг 405-моддасида белгиланган тартибда алоҳида шикоят қилиши ва прокурор протест келтириши мумкин:
1) ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда;
2) суднинг ажрими ишнинг кейинги ҳаракатланишига тўсқинлик қиладиган ҳолларда.
Биринчи инстанция судининг бошқа ажримлари устидан хусусий шикоят (протест) берилмайди, бироқ бундай ажримларга қарши эътирозлар кассация шикоятига (протестига) киритилиши мумкин.
(419¹-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)