Кассация шикоятида (протестида) қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
1) шикоят (протест) йўлланаётган кассация инстанцияси судининг номи;
2) шикоят (протест) бераётган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми (номи), унинг яшаш жойи ёки жойлашган ери (почта манзили);
3) ишнинг рақами, шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) ҳал қилув қарори, ажрим, қарор қабул қилинган сана ва ушбу суд ҳужжатини қабул қилган суд;
(406-модда биринчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
4) ҳал қилув қарорининг, ажримнинг, қарорнинг нотўғрилиги нимадан иборат эканлиги;
5) шикоят (протест) бераётган шахснинг илтимоси;
6) шикоятга (протестга) илова қилинган ёзма материалларнинг рўйхати.
Кассация шикоятини шикоят бераётган шахс ёки унинг вакили имзолайди.
Кассация протести протест келтирган прокурор ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланган бўлиши керак.
(406-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-968-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2024 й., 03/24/968/0760-сон)
Кассация шикоятида (протестида) шикоятни (протестни) берган шахснинг ёхуд унинг вакилининг телефонлари ва факслари рақамлари, электрон почта манзили кўрсатилиши мумкин.