Биринчи инстанция судининг ҳукмлари, ажримлари, агар улар апелляция тартибида кўрилмаган бўлса, кассация тартибида қайта кўрилиши мумкин.

Биринчи инстанция судининг суд муҳокамаси давомида чиқарилган ажримлари устидан ҳукм билан бир вақтда кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин.

(498-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)